Академик лицей битирувчилари билан мулоқот

Ўсиб келаётган ёш авлодни касбга йўналтириш, ҳамиша давлатимиз, сиёсатимиз олдида турган устувор масалалардан саналиб келинган. Мазкур жараённи амалга ошириш учун ота-оналар ҳамда таълим муассасаларининг ўрни ва у ерда фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ҳамда психологларнинг фаолияти катта аҳамиятга эга. 2021 йил 14-июн куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали профессор-ўқитувчилари Г.Бойқулова ва Н.Еркаевалар Қарши Давлат университети  академик лицейи битирувчиларига Академик ёки касбий танлов қилишда тавсиялар бериш мақсадида ташриф буюришди.

Тадбирда профессор-ўқитувчилар ТИҚХММИ Қарши филиали тарихи, ташкил этилиши, ҳозирги кунда фаолият юритаётган факультет, кафедра, мавжуд йўналишлар, талабалар ҳаёти, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёни, кредит-модул тизими, олиб борилаётган амалиётлар, лабораториялар ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Касб-ҳунарга йўналтиришнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат. Касбий маълумотлар бериш, касбий маслаҳатлар бериш, касбий ташхис.  Келажак авлодга таълим-тарбия беришдан асосий мақсад, пировард натижада уларни жамиятга фойда келтира оладиган касб эгалари этиб тайёрлашдир. Зеро, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш бирор-бир касбни эгаллаш орқалигина амалга ошади.

 

“Ирригация ва мелиорация ” кафедраси ўқитувчиси Н.Эркаева ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати