“Менинг ётоқхонадаги ҳаётим”

15 июнь куни институт психологи М. Мухамедова 3-ТТЖ талаба қизлари билан “Ётоқхона – иккинчи уйим” мавзусида тадбир ўтказди. Тадбирда СХТЭБ, КХМ факультети қизлари иштирок этишди. Тадбир талаба қизларнинг ётоқхонадаги шароитларини ва ижтимоий муносабатларни аниқлаштиришга қаратилди. Мавзуга оид сўровнома олинди. Сўровнома натижаларига кўра барча талабаларга талабалар турар жойидаги шароитлар маъқул келаётгани, тарбиячи педагог, ходимлар ишидан барчалари мамнун эканликлари аниқланди.

 

 

 

 

Институт психологи Муҳайё Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати