Халқаро илмий кенгаш семинарида ТИҚХММИ магистранти ҳам маъруза қилди

Жорий йилнинг 16 - ийун куни Краков Технология Университети (Польша) Уй-жой ва атроф муҳитни ривожлантириш илмий кенгаши (Seminar of the Department of Housing Environment Department) семинари бўлиб ўтди. Унда кенгаш халқаро аъзоси Профессор Обид Турсунов ўз шогирди, институтимизнинг “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси 1 - босқич магистранти Каримов Ислом билан иштирок этдилар.

Халақаро миқиёсдаги ушбу илмий кенгашда магистрантимиз Каримов Ислом ўзининг “Heating and cooling green buildings via solar and geothermal technologies” (яшил биноларни қуёш ва геотермик технологиялар ёрдамида иситиш ва совутиш) номли тақдимоти билан иштирок этди. Қувонарли жиҳати шундаки бундай йуқори даражали халқаро илмий кенгаш семинарида ТИИҚХММИнинг магистрантини маъруза билан иштирок этиши бу институт учун тарихий воқеа бўлди.

Магистрантимиз ўз маърузасини якунлаганидан сўнг, илмий кенгаш аъзолари ёпиқ онлайн эшик ортида марузани мухокама қилиб унга яхши бахо беришди ва институтимиз магистрантининг келгуси илмий фаолиятлари халқаро илмий кенгаш томонидан қўллаб қуватланиши такидлаб ўтилди.    

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати