Фарғона вилоятидаги хизмат сафари
Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси билан тузилган № 15/2021-сонли «Сув тежовчи технологиялар жорий қилинган суғориладиган майдонларда тупроқ шароитини инобатга олган ҳолда мавжуд коллектор-дренаж тармоқларининг техник параметрларини такомиллаштириш» мавзусидаги хўжалик шартномасининг 2021 йилда режалаштирилган илмий тадқиқот ишларини бажариш мақсадида институтимиз ректори У.Умурзақовнинг 2021 йил 8 июндаги 25 х/с – сонли буйруғига асосан лойиҳада иштирок этаётган “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасининг бир гуруҳ профессор ўқитувчилари ҳамда докторантлари юртимизнинг Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.
Хизмат сафари давомида Катта Фарғона магистрал канали хизмат кўрсатувчи Сирдарё-Сўх ИТҲБ назоратида бўлган Қўштепа туманидаги “Фарғона глобал текстил” кластери ҳамда Ўзбекистон туманидаги “21 аср хирмони” фермер хўжаликларидаги сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларда тадқиқотлар олиб борилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати