Ёшлар – элга таянч
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти ҳамда “Гидорелиорация” факултетига бириктирилган “Лашкарбеги” МФЙ билан ўзаро ҳамкорлик масалалари амалий исботини топмоқда, жумладан, тасдиқланган режа асосида 2021 йил 16 июн куни куннинг ярмида “Ҳамид Олимжон” МФЙ маҳалла ёшлари ўртасида шахмат, шашка бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу мусобақага факултетнинг “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси масъул бўлиб, кафедра мудири Д.Назаралиев бириктирилган бевосита ушбу тадбирни “Лашкарбеги” маҳалла, Оила, хотин - қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича раис ўринбосари З.Расулий ва Ҳамид Олимжон маҳалла, Оила, хотин - қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича раис ўринбосари М.Шермуҳаммедова, “Гидомелиорация” факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини З. Абдурашидовлар иштирокида мусобақа ташкиллаштирилди.
Бу мусобақани ҳакамлари қилиб “Гидрология ва гидрогеология” кафедра профессор - ўқитувчилари; И.Рўзиев, С.Нуржанов, С.Мансуров, Ж.Ҳамрақулов, Қ.Эшқуватов, декан муовини З.Абдурашидовлар тайинланди. 3 та турдан иборат бўлган турнир 2 та йўналиш (шахмат, шаҳка)да бўлиб ўтди. Муросасиз бўлиб ўтган ушбу спорт тадбирида “Лашкарбеги” МФЙ жамоаси 1-ўринга, “Ҳамид Олимжон” МФЙ жамоаси 2-ўринга лойиқ деб топилди ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Табдирни Институтимиз ҳудудида бўлиб ўтгани ҳам яъни иккита МФЙ ҳудудидан ташқари нейтрал жой танлангани мусобақа кўтаринки руҳда ва ҳаяжонли энг асосийси шаффоф ўтишини таъминлади.
Тақдирлаш маросими маҳалла фаоллари келган ота- оналар, “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси мудири доцент Д.Назаралиев Ҳамид Олимжон маҳалла, Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича раис ўринбосари М.Шермуҳаммедова, “Гидомелиорация” факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини З.Абдурашидовлар иштирокида тақдирландилар.
Бу каби тадбирлар маҳалла ёшларини бўш вақтларини унумли ва самарали ўтказиш билан бирга институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан дўстона алоқаларини ўрнатишга замин яратади. Олий та`лим муассасаларини маҳаллабай тизимида ишлаш энг тўғри ва самарали усул эканлигини яна бир бор исботлади.
ГМ факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини З.Абдурашидов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати