Талабаларнинг бўш вақти мазмунли ва мароқли ўтказилиши учун шарт-шароитлар эшиги очилмоқда

ТИҚХММИ Қарши филиалида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-майдаги “Қашқадарё вилоятида дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар тўғрисида”ги 309-сонли қарори ижроси таъминланди. Ушбу қарорга мувофиқ Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

2021-йил 16 июн куни ТИҚХММИ Қарши филиали қошидаги инкубация марказига “ЭAММ” йўналиши 126-127-гуруҳ талабалари гуруҳ эдвайзерлари Б.Жўраева ва И.Ғаниевлар раҳбарлигида ташриф буюришди. Ташриф чоғида талабаларга инкубация ва акселерация дастурлари, турли стартап-тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, стартап базаси билан ишлаш, стартап лойиҳаларига маслаҳат бериш, ИТ воситаларидан фойдаланиш ва шу каби бошқа нарсалар ҳақида маълумотлар берилди. 

Маълумот учун, олий ўқув юртлари қошида инкубация марказларини очишдан асосий мақсад - бу иқтидорли талаба-ёшлар орасида яратилаётган инновацион лойиҳалар сони ва сифатини оширишдир.

 

 

Математика ва табиий фанлар кафедраси ўқитувчиси Илҳом Ғаниев ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати