СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ВА САМАРАЛИ АМАЛИЁТ
Назарий билимларни мустаҳкамлашда амалиётнинг ўрни катта. Шунинг учун ҳам ўқув даргоҳларида назария билан амалиёт бирдек олиб борилади. Зеро, сифатли таълим ва самарали амалиёт – етук мутахассис тайёрлашнинг гарови, деб бежиз эътироф этилмаган. Талабалар ишлаб чиқариш амалиётида корхона, муассаса ташкилот фаолиятини ўрганиш ва бошланғич амалий тажрибага эга бўлиш асосида олинган билимларни мустахкамлашга, кенгайтиришга, чуқурлаштириш ва тизимлаштиришга йўналтирилган. Юқоридаги фикрларнинг тасдиқи сифатида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гидромелиорация” факультети “Гидрология (Сув омборларида) таълим йўналиши 3-курс 315-гуруҳнинг 7 нафар талабаси Сурхондарё вилояти Сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси буйруғи асосида ишлаб чиқариш амалиётини Жанубий Сурхон сув омборида ўтамоқда талабалар амaлиёт раҳбари асс. С.Р. Мансуров бошчилигида ишлаб чиқариш амалиётини сифатли ва самарали ўтамоқда.
“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти Мансуров С.Р. ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов