Қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича) бакалавр таълим йўналишига ўқишга таклиф этамиз.
Сизга маълумки серқуёш ўлкамиз қишлоқ хўжалигида турли туман шириндан шакар мевалар ва турли витаминларга бой сабзавотлар етиштирилади. Ушбу мева сабзавотларни сақлаш ва уларни қайта ишлаш бугунги кунни энг долзарб муаммолари қаторига киради ва бу соҳа мутахассисларига эҳтиёж ва талаб турли республикамиз вилоятларида бирмунча юқоридир.
Шуларни ҳисобга олиб 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети таркибида 5410500-Қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (махсулот турлари бўйича) янги бакалавр йўналиши бўйича 1-курсга 50та талаба қабул қилиниши режалаштирилган. Қишлоқ хўжалигини ушбу муҳим йўналишида фаолият кўрсатишга қизиққан ҳурматли абитуриентлар ушбу йўналишга ҳужжат топширишларини сўраб қоламиз.