Талабалар инновацион ихтиролар сари

Институтимизда талабаларни илмий-ижодий фаолиятга жалб қилиш мақсадида тарғибот ишлари давом этмоқда. 2019-йил 13-сентябрь куни Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими, Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ҳамда Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ходимлари иштирокида “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети 3-босқич талабалари билан соат 10:40 да, 1-босқич талабалари билан соат 15:40 да учрашув ташкил этилди.

Талабаларни илмий ишларга жалб этиш, илмий мақолалар ёзиш шартлари, инновация ва новаторлик соҳасида ўтказиладиган танловларда иштирок этиш ҳамда ишланма ва ғояларни тижоратлаштириш тартиблари тўғрисида тушунчалар берилди. Институт иқтидорли талабаларининг янги инновацион ишланмалари макетлари билан таништирилди. Учрашув самимий суҳбатга айланиб кетди. Талабаларни қизиқтираётган соҳа тўғрисидаги барча саволларга устозлар томонидан батафсил, ҳаётий намуналар асосида жавоблар берилди. Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлимининг янги телеграм ижтимоий тармоғидаги гуруҳига (Илмий бўлим https://t.me/tiqxmmi_ilmiy_innovatsiya) таклиф этиб қоламиз.

Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходими Д.Акбаров ахбороти

Институт матбуот маркази раҳбари Р. Жуманиёзов