Илмий ходимлар билан учрашув
"Гидромелиорация" факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 406-гуруҳ талабалари, гуруҳ мураббийи Матякубов Б.Ш. билан биргаликда, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институтининг Тошкентда жойлашган офисига 2019 йилнинг 16 октябр куни ташриф буюришди ва илмий ходимлари билан учрашув ўтказилди. Учрашув жараёнида ташкилотнинг илмий ходимлари Қаҳрамон Жумабоев ва Зафар Гафуров институтнинг ташкил этилиш тарихи, мақсади, вазифалари ва институт ходимлари томонидан амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар ҳақида талабаларга маълумот берди.
Жумладан, қишлоқ жойларда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришини ер ва сув ресурслардан фойдаланишга таъсири ва Қарши чўлида насос билан суғориладиган майдонларда сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Шу билан бир қаторда географик ахборот тизимларидан сув ресурсларини бошқаришдаги аҳамияти тўғрисида ҳам кўшимча маълумот берилди. Институт ходимлари талабаларга институт томонидан яратилган имкониятларни ҳам тушунтирди. Талабаларнинг институт ходимлари билан келишилган ҳолда амалий машғулотларни ўтказиш ва илмий лойиҳалар доирасида диплом ишларини ёзишлари мумкинлиги тушунтирилди. Учрашув жараёнида талабалар томонидан соҳа бўйича кўплаб саволлар берилди ва тўлиқ жавоблар олинди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси проф.в.б. Матякубов Б.Ш. ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов