“Способы задания плоскости на чертеже. Плоскости общего и частного положения” мавзусида oчиқ маъруза
Чизма геометрия ва мухандислик графикаси кафедраси катта ўқитувчиси 15 октябр 4 жуфтликда “Способы задания плоскости на чертеже. Плоскости общего и частного положения” мавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада кафедра мудири ҳамда стажёр ўқитувчилар иштирок этишди.
Ўқитувчи мавзуни талабаларга чизмалар ҳамда масалалар орқали тушинтириб берди, кесишиш ҳолатларини эса қуйидагича тушинтирди:
Текисликни чизмада излари билан тасвирлаш анча қулай ва афзалдир. Текисликнинг Ох, Ой ва Оз координата ўқлари билан кесишган нуқталари Пх, Пй, Пз билан белгиланади, яъни Пх=П∩Ох, ПЙ=П∩Ой, Пз=П∩Оз.Бу нуқталар текисликниннг иккита изининг кесишишидан ҳосил бўлади. Текислик қандай тарзда берилишидан қатъий назар, унинг изларини ортогонал проексияларда ясаш мумкин. Масалан қуйидаги расмда ўзаро параллел бўлган н ва м тўғричизиқлар орқали берилган П текисликнинг изларини аниқлаш кўрсатилган. Бунинг учун н ва м чизиқларнинг горизонтал излари аниқланади ва улар туташтирилади ҳамда текисликнинг горизонтал ПҲ изи ҳосил қилинади. ПҲ билан Ох ўзаро кесишиб ПХ нуқтани аниқлайди ва у м тўғри чизиқнинг фронтал изи мВ билан туташтирилади. Натижада текисликнинг фронтал изи ПВ га эга бўлинади.
Чизмалар талабаларга анимцион шакилда кўрсатилди ҳамда дарс сўнгида блисс сўров ўтказилди.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти.