Ижодий ишлар кўрик-танлови

2018 йил 9 октябрь куни институтнинг "Маънавият ва маърифат" хонасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 сентябрдаги 795-сонли буйруғи ижроси юзасидан Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” шиори остида ўтказилган ижодий ишлар танлови якуни юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавазов, факультет деканлари А.Фатхуллаев, Б.Хасанов, Б.Норов, У.Қўзиев, А.Исаков, З.Муқимов, О.Кўчаров, бўлим бошлиғи З.Ҳайдаров, профессор-ўқитувчилар  ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. 

Ушбу танловга талабалар томонидан кўплаб ижодий ишлар ва мақолалар топширилганлиги, уларни саралаш ва танлаб олишда шаффофлик тамойилларига амал қилингани таъкидланди. Факультетларда ўтказилган  ижодий ишлар танловининг 2-босқичи якунларига кўра,  талабалар қўйидаги ўринлрни эгаллаганлиги эълон қилинди.

 

1. "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети бўйича:

I – ўрин, (2 та). Нуралиев Самандар. 2-курс, 203-гуруҳ талабаси, Нам Надежда, 4 курс, 404-гуруҳ (рус) талабаси;

II  ўрин. Тоҳиров Шоҳруҳ. 2-курс, 203-гуруҳ талабаси;

III – ўрин. Яҳяев Отабек. 4-курс, 404-гуруҳ талабаси;

2. "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультети бўйича:

I – ўрин. Абдужалилова Умида. 2-курс, 209-гуруҳ талабаси;

II – ўрин. Бурхонова Муниса. 3-курс, 306-гуруҳ талабаси;

3. "Гидромелиорация" факультети бўйича:

I – ўрин. Имомалиева Соҳиба, 2-босқич 218-гуруҳ талабаси;

4. "Қишлоқ хўжалиги машиналари" факультети бўйича:

I – ўрин. Маматқулова Шоира. 2-курс, 205-гуруҳ талабаси;

5. "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети бўйича:

I – ўрин. Муталов Алишер. 4-курс, 407-гуруҳ талабаси;

6. "Гидротехника қурилиши" факультети бўйича:

I – ўрин. Арзиева Ноила. 3-курс, 306-гуруҳ талабаси;

7. "Ер ресурсларини бошқариш" факультети бўйича:

I – ўрин. Каримов Ислом. 2-курс, 209-гуруҳ талабаси;

II – ўрин. Абдураҳмонова Донохон. 1-курс (сиртқи) талабаси;

Йиғилиш якунида факультет деканлари ва кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ушбу кўрик-танлов борасидаги фикрлар билдирилди. Бу каби кўрик-танловлар талабаларнинг илмий ва ижодий салоҳиятларининг ошишида муҳим ўрин эгаллаши таъкидланди.

   

  Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ҳайдаров Зуҳриддин Раббиевич ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов