“Йил талабаси” ва «Ёшлар ҳафталиги» тадбирлари ўтказилди
Ҳар қандай жамиятнинг эртаси, мамлакат тараққиёти таълим олаётган ёшларнинг савияси, билим даражаси билан боғлиқ. Шундай экан, интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб - қувватлаш янги инновацион ихтироларга йўл очиши табиий.
16 ноябрь куни институтимиз маданият саройида "ЙИЛ ТАЛАБАСИ - 2018" Республика танлови институт босқичи иштирокчи ва ғолибларининг тақдирлаш маросими ҳамда "ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ 2018" лойиҳасининг очилиши тадбири ўтказилди.
Тадбирни институтимиз ректори очиб берди ва ёшлар ҳафталиги охирида факультет деканатларига ҳафталикда ғолиб бўлган ва иштирок этган талабалар натижалари умумлаштирилиб рейтинг баҳоси қўйилиши белгилаб қўйилди. Ғолиб бўлганлар муносиб тақдирланиши айтиб ўтилди.
Ректор Умурзаков Ўктам Пардаевич ўз нутқида жумладан, шуларни қайд этди. Маълумингизким, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомилаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинган. Юқоридаги ҳужжатлар асосида бугунги кунда ёшларга давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Албатта, институтимиз ёшларининг ҳам ана шу имтиёзлардан фойдаланаётгани, ўз навбатида институтимиз ёшлари орасида фаол, ташаббускор, интилувчан ёшларнинг борлиги қувонарлидир.
Шунингдек, бугунги кун тартибидан ўрин олган қувонарли тадбиримиз Ўзбекистон Республикаси Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2018 йил 22 январда тасдиқланган 1 - сонли баёнининг 1 - иловасидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ёшлар сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган комплекс чора - тадбирлар Дастури”нинг 39 - бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган “Йил талабаси” институт босқичи танловида фаол иштирок этиб ўзига хос ўрин ва номинацияларга эга бўлган талабаларимизни самимий қутлашга ижозат бергайсиз.
Айни пайтда ана шу хайрли ва маърифий ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидаги бошланғич ташкилоти институт талабаларининг интилувчанлиги, ташаббускорлигини ва ташкилотчилик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича 2018 йил 16-23 ноябрь кунлари ташкил этиладиган “ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ” лойиҳасини мамнуният билан очиқ деб эълон қилдилар.
Кучли, интеллектуал салоҳияти билан ажралиб турган 31 та талаба саҳнага таклиф қилинди. Бошловчи томонидан “Йил талабаси” институт босқичи танлови ғолибларини моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисидаги ректорнинг буйруғи ўқиб эшиттирилди.
Институтда таҳсил олаётган талабаларда ташаббускорлик ва ватанпарварлик фазилатлари, ўз касбини севиш, илм - фанга иштиёқ ҳамда юрт келажагига даҳлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида ўтказилган “Йил талабаси” институт босқичи танлови ғолиблари қуйидаги тартибда 5 та номинация бўйича рағбатлантирилди.
а) “Йилнинг энг ташаббускор талабаси” номинацияси бўйича:
1 - ўрин - Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети, 4 - курс, 7 - гуруҳ талабаси, Муталов Алишер Абдуҳалил ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробари миқдорида;
2 - ўрин - Гидромелиорация факультети, 3 - курс, 16 - гуруҳ талабаси, Отахонова Олима Адҳамжон қизига - энг кам ойлик иш ҳақининг олти баробари миқдорида;
3 - ўрин - Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети, 3 - курс, 4 - гуруҳ талабаси, Баратов Маъруфжон Баҳодир ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида;
б) “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияси бўйича:
1 - ўрин - Ер ресурсларини бошқариш факультети, 3 - курс, 8 - гуруҳ талабаси, Норбоева Дилшода Ғайрат қизига - энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробари миқдорида;
2 - ўрин - Гидромелиоратив ишларини механизациялаш факультети, 4 - курс, 1 - гуруҳ талабаси, Вафоев Рустам Сафо ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг олти баробари миқдорида;
3 - ўрин - Гидротехника қурилиши факультети, 3 - курс, 5 - гуруҳ талабаси, Тўлқинов Акрам Рустамжоновичга - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида;
с) “Йилнинг ихтирочи талабаси” номинацияси бўйича:
1 - ўрин - Гидромелиорация факультети, 2 - курс, 1 - гуруҳ талабаси, Жалилов Сирожиддин Муҳиддин ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробари миқдорида;
2 - ўрин - Ер ресурсларини бошқариш факультети, 4 - курс, 3 - гуруҳ талабаси, Абдуллаев Отабек Зоҳиджон ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг олти баробари миқдорида;
3 - ўрин - Гидромелиоратив ишларини механизациялаш факультети, 4 - курс, 1 - гуруҳ талабаси, Ахмадов Сафарали Қаҳрамон ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида;
д) “Йилнинг спортчи талабаси” номинацияси бўйича:
1 - ўрин - Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети, 2 - курс, 12 - гуруҳ талабаси, Лутфуллаев Музаффар Файзулло ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробари миқдорида;
2 - ўрин - Ер ресурсларини бошқариш факультети, 3 - курс, 8 - гуруҳ талабаси, Раимназарова Мавлуда Исмоиловнага - энг кам ойлик иш ҳақининг олти баробари миқдорида;
3 - ўрин - Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети, 4 - курс, 4 - гуруҳ талабаси, Намозов Жаҳонгир Абдуқаҳҳор ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида;
е) “Йилнинг ижодкор талабаси” номинацияси бўйича:
1 - ўрин - Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети, 4 - курс, 4 - гуруҳ талабаси, Акбаров Дилмурод Махаммад ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробари миқдорида;
2 - ўрин - Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети, 3 - курс, 1 - гуруҳ талабаси, Йўлдошбоев Бахтиёр Баротбой ўғлига - энг кам ойлик иш ҳақининг олти баробари миқдорида;
3 - ўрин - Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети, 3 - курс, 2 - гуруҳ талабаси, Рустамова Мафтуна Рустам қизига - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида моддий рағбатлантирилсин.
“Йил талабаси” кўрик - танловидаги фаол иштирокчиларнинг рўйхатини келтиришни ҳам мақсадга мувофиқ деб билдик.
Т/Р |
Факультет номи |
Ф.И.Ш |
1. |
Гидромелиоратив ишларини механизациялаш факультети талабаси |
Хикматов Мухаммад-али Файзулло ўғли |
2. |
Гидромелиоратив ишларини механизациялаш факультети талабаси |
Абдужалилова Умида Абдурауф қизи |
3. |
Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети талабаси |
Ширинбоев Умиджон Бахтиёр ўғли |
4. |
Гидромелиорация факультети талабаси |
Йўлдошева Назира Иброхим қизи |
5. |
Гидромелиорация факультети талабаси |
Акромов Жамолиддин Икромжон ўғли |
6. |
Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети талабаси |
Дадарбоев Мухриддин Абдурахмонович |
7. |
Ер ресурсларини бошқариш факультети талабаси |
Назаров Ўлмас Азамат ўғли |
8. |
Гидромелиорация факультети талабаси |
Куандиков Азамат Батирович |
9. |
Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети талабаси |
Турсунходжаева Дилафруз Дилшод қизи |
10. |
Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети талабаси |
Ибрагимов Шербек Эшмирза ўғли |
11. |
Гидромелиоратив ишларини механизациялаш факультети талабаси |
Сулаймонов Шарифжон Жалолиддин ўғли |
12. |
Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети талабаси |
Қўчкарова Гулруҳ Мухтарбековна |
13. |
Гидромелиорация факультети факультети талабаси |
Амонов Охунжон Эргаш ўғли |
14. |
Гидромелиоратив ишларини механизациялаш факультети талабаси |
Сайлиев Одилжон Ихтиёр ўғли |
15. |
Гидромелиорация факультети факультети талабаси |
Иброхимов Хофиз Холбек ўғли |
16. |
Ер ресурсларини бошқариш факультети талабаси |
Иномова Наргиза |
Рағбатлантиришлар ниҳоясига етгач, бадиий чиқишлар бошланди. Ҳаваскор шоирлардан Акбаров Дилмурод Махаммад ўғли (ҚСХЭТ факультети, 4-курс, 4-гуруҳ талабаси), Рустамова Мафтуна Рустам қизи (СХТЭБ факультети, 3-курс, 2-гуруҳ талабаси), Аҳмадов Нуриддин Зафар ўғли (Гидромелиорация факультети 3 курс талабаси), Назаров Ўлмас (Ер ресурсларини бошқариш факультети 4-курс талабаси) ўзлари ёзган шеърларидан ўқиб кўпчиликни ҳайратга солган бўлса, Вайдуллаев Достон Ўктам ўғли (СХТЭБ факультети 4 курс талабаси) ичакузди ҳангомалари билан иштирокчиларга табассум улашди. Юсуф Чориев ижросидаги қўшиқ, талаба қизлар ижросидаги рақс ва “Тарғибот” ҚВЗчиларнинг ёшлари иштирокидаги бадиий чиқишлар айрича кайфият бахш этди.
2018 йил 16-23 ноябрь кунлари ташкил этиладиган “ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ” лойиҳаси доирасида ҳафталик давомида ўтказилаётган тадбир ва танловларда институтнинг барча факультетлари раҳбариятлари фаол бўлиши назарда тутилган. Ҳафталик давомида иштирок этиб, ғолиб бўлган талабалар натижаларини умумлаштириб, факультет раҳбарларининг маънавият - маърифат масаласида рейтинги тузилади. Ғолиб бўлган факультет ва талабалар муносиб тақдирланади. Шунинг учун ҳам талабалар фаол бўлишга чорланди.
Ўзларининг интеллектуал салоҳияти ва фаоллиги билан ажралиб турган талабаларга, бешта номинация бўйича ғолибларига ўз табрикларини етказа туриб ректоримиз талабаларга кейинги фаолиятларида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади.
Ўз билими, иқтидори, инновацион ғоялари билан эътиборга молик бўлган талаба ўзи таҳсил олаётган таълим муассасасининг ифтихори, юзи-кўзи ва шарафи бўлишини эътироф этиб ўтдилар.
Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов