Саломатлик – туман бойлик
Инсон саломатлигига дахлдор ҳаракатлар жамиятнинг саломатлиги учун интилиш демакдир. Наслнинг соғлом бўлиши аёл соғлигига боғлиқ. Шунинг учун ҳам талаба қизлар билан ўтказилаётган тадбирлар эътиборга молик 2018 йил 16-ноябрда институтнинг “Маънавият хонаси”да Тошкент шаҳар репродуктив саломатлик марказининг малакали шифокорлари билан биргаликда умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Гидротехника қурилиши” ва “ҚСХЭТ” факультетининг талаба қизлари ва профессор-ўқитувчилар ва Тошкент шаҳар репродуктив саломатлик марказининг малакали шифокорлари Абдуллаева Г.Ш. ва К.Абдимўминовалар қатнашиб , ҳамкорликда тузилган чора-тадбирлар режасида кўрсатилган "Қизлар гигиенаси” ва “Қизларни турмушга тайёрлаш" мавзуларида маълумотлар бериб ўтди. Талаба қизлар репродуктив саломатлик тўғрисида керакли маълумотларни олишди. Шундан сўнг профессор-ўқитувчи ва талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларини беришди.
Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси З.Хафизова маълумоти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов