Минтақавий доирадаги ҳамкорлик
Табиат талаби жамият эҳтиёжи демакдир. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитнинг тозалиги ва экология масалалари глобал муаммо сифатида дунё аҳолисининг диққат марказида тургани рост. Бу масаланинг ечими халқаро ҳамкорликнинг тўғри йўлга қўйилиши билан бевосита боғлиқ. Минтақавий доирада олиб бориладиган ўзаро бирдамлик алоқалари ҳамжиҳатликка қурилса, нур устига нур. Бунинг таълимий кўриниши эса ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
2018 йил 16 ноябр куни институтимизга Европа Иттифоқи комиссияси экспертлари К. Ле Дюк, Х. Абдул Расул, К. Шалаевалар ташриф буюрдилар. Мазкур учрашувда институт ректори и.д.ф.,проф. У.Умурзаков, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор т.ф.д Т.Султанов, “Экология ва сув ресурсларидан фойдаланиш” кафедраси мудири проф. А. Салохиддинов, ЭкоГАТ маркази раҳбари проф. А. Пулатов ва Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи И. Абдурахмановлар иштирок этишди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Афғонистон давлати билан минтақавий доирада ҳамкорликни йўлга қўйиш, Европа Иттифоқи лойиҳаси доирасида Афғон аёлларини қишлоқ хўжалиги секторида фаолият юритишлари учун уларни ТИҚХММИда янги инновацион методлар орқали магистратура мутахассислигида таҳсил олишларини йўлга қўйиш ва уни механизмини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Учрашув давомида меҳмонлар институтимизда талабалар учун яратилган шароитлар, ўқув лабораториялари ҳамда ахборот ресурс маркази билан танишдилар. Учрашув сўнгида меҳмонларга институт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди.
Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи И.Абдурахманов
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов