Саводхонлик қизиқиш ва интилишдан бошланади

Саводхон бўлмаган юртнинг истиқболи, халқининг иқболи бўлмаслиги аён. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Келажак бугундан бошланади”. Шундай экан, саводхонлик масаласи ҳам болаликдан бошланади, такомиллаштириб борилади. Бу оғзаки ва ёзма нутқнинг тўла шаклланиши натижасида саводхонлик даражаси юксалади, тафаккур ва дунёқараш такомиллашади.

2018 йил октябрь-декабрь ойларида умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “МЕН ШУ АЗИЗ ВАТАН ФАРЗАНДИМАН!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича чора- тадбирлар режасидаги “Ўқувчиларни қизиқиш ва интилишларидан келиб чиқиб уларнинг саводхонлигини оширишга кўмаклашиш” мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети ва Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани 324-сонли мактаб билан ҳамкорликдаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “МЕН КИТОБНИ СЕВАМАН” мавзусида
6-синф ўқувчилари ўртасида беллашув бўлиб ўтди.

Бу беллашувда 6-“М” синф ўқувчилари фахрли 1-ўринни эгаллашди. 6-“Б” синф ўқувчилари 2-ўринни, 6-“Е” синф ўқувчилари эса 3-ўринни эгалладилар.

Ғолиб ўқувчиларга диплом ва эсталик совғалари тақдим этилди.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов