​Таълим сифати ва самарадорлиги сари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 1 августдаги “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тўғрисидаги” 74-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Сув қурилиш инвест” давлат унитар корхоналари директорлари, “Мелиоратив экспедиция”, “Насос станциялари бошлиқлари”, “Сув омборлари бошлиқлари ”  ва туман Ирригация бўлими бошлиқлари  учун малака ошириш курси ташкил қилинмоқда.

Малака ошириш жараёнига ишлаб чиқариш корхоналаридан кўп йиллик тажрибага эга бўлган етакчи мутахассисларнинг жалб этилиши ўқув жараёнини сифатли ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Марказ ходимлари тингловчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Тошкент шахрида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик мажмуаларига, маънавият ва маърифат ўчоғи бўлган музейлар театрларга саёҳатлар уюштириб тингловчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишмоқда.

ПКҚТ ва УМО тармоқ маркази бўлими бошлиғи Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов