Инновацион янгилик ва тижоратлаштириш давр талаби
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2020 йил 4 декабрдаги 02-3453 сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида сараланган 51 та лойиҳани тижоратлаштириш ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан 2021 йилнинг 18 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил қилинган муҳокамада иститут профессор-ўқитувчилари: Матякубов Б.Ш., Атажанов О.У. хамда бир гурух иқтидорли талаба ва магистрлар қатнашди.
Муҳокама жараёнида, институтимизда 3 йил давомида бажарилган ҚХ-А-ҚХ-2018-529-сонли “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида эгат кўндаланг кесимининг турғун профилини ва лойиҳавий нишаблигини таъминловчи янги технология ва техник воситани яратиш” мавзусидаги амалий грантни 2021 йил тижоратлаштириш бўйича бир қатор саволлар берилди ва маъсул бажарувчилар томонидан керакли жавоблар олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати