НАСА дан ажойиб хуш ҳабар!
Жорий йилнинг 12 феврал куни Америка космик агентлиги НАСА, бутун интернетни ларзага соладиган суръатни ўз расмий сайтига жойлаштирди.
Хитой ва Ҳиндистон сўнги йилларда содир бўлаётган кўкаламзорлаштириш ҳаракатида асосий етакчи кучларга айланди. Шу жумладан Хитой сайёрамизнинг сўнгги 17 йил ичида глобал ўсимликлар ўсишининг камида 25 фоизлик улушини ўзида акс эттирди. Бутун дунйода содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олсак, бу жуда ажойиб янгилик!
11 феврал куни Британиянинг "Натуре" журнали Бостон университети тадқиқотчилари томонидан НАСА сунъий йўлдошлари ёрдамида 2000 дан 2017 йилгача тўпланган батафсил маълумотни чоп этди. Бу мақолада келтирилган ма`лумот эса жуда кутилмаган эди.
Мақолага кўра, охирги 20 йил ичида сайёрамиздаги глобал кўкаламзорлашиш 5 фоизга ошиб, бу эса яна бир Амазон тропик ўрмони майдонига тенг ҳудуд эканлигини кўрсатарди. Бундан ҳам ажабланарлиси (ва шубҳасиз) Хитой ва Ҳиндистон ушбу глобал ўзгаришларда етакчи рўл ўйнашлари эди.
Б остон университети тадқиқотчилари фикрига кўра, Хитой ва Ҳиндистон биргаликда, ердаги умумий қуруқлик майдонининг фақатгина 9 фоизини эгалласаларда аммо глобал кўкаламзорлашишнинг учдан бир қисми учун масъулдир.
Тадқиқот маълумотларига кўра, Хитойда янги яшил майдоннинг 42% и ўрмонзорлардан, 32 фоизи қишлоқ хўжалигидан, Ҳиндистон янги яшил майдонлари асосан қишлоқ хўжалигидан келиб чиққан бўлиб, жами 82 фоизни ташкил қилади.
1970 ва 1980-йилларда Хитой ва Ҳиндистонда вегетация заифлашди, бироқ 1990-йилларда икки мамлакат ўзларининг саъй-ҳаракатларини ўсиб бораётган экологик муаммоларга жавобан кучайтиргандан кейин вазият яхшиланди.
Айни дамда ўзим Хитой Халқ Республикасида тахсил олаётганлигим сабабли, ҳозирда гувоҳ бўлаётганим, Хитойдаги кўкаламзорлашиш ҳаракатига жамият иштироки ҳақида ёзмоқчиман.
Бугунги кунга келиб, Хитойда саноатнинг жадал ривожланиши атроф-муҳитга ўз акс-тасирини кўрсатган. Бунинг натижасида инсонларда ўпка-нафас олиш органларидаги касаллик турлари кўпайиб, ҳукумат ва аҳолининг жиддий муоммосига айланган. Аҳоли имконияти даражасида атроф-муҳитни яхшиланишида ўз хиссасини қўшмоқда. Кўпчилик турли кўкаламзорлаштириш компанияларида фаол иштирок этмоқда. Компаниялар таклиф ва ўз дастурлари билан ташаббус кўрсатишмоқда ва ўз ўрнида бу ташаббуслар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Мана шундай ташаббуслардан бири "Ант-Форест" дастуридир. Бу дастур Алипай иловасида тезлик билан оммабоп хусусиятга айланди. Ҳозирги кунга келиб, дастур фойдаланувчилари сони 300 млн кишини ташкил этади. Бу Ўзбекистон аҳолисидан деярли 10 баробар кўп деганидир. Дастур бўйича қўшимча маълумотни бу ердан билиб олишингиз мумкин.
Дастур фойдаланувчилари маълум шахс, ташкилотлар ёки жамият томонидан атмосферага чиқарилаётган корбанат ангидрид газини камайтириш ва унинг ўрнига атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган (зарарли газлар чиқарадиган машиналар ўрнига кўпроқ пийода юриш ва жамоат транспортларидан фойдаланиш каби) ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича даво қилишлари мумкин.
Уларнинг фикрлари, кейинчалик ўзларининг виртуал кўчатларини суғориш учун виртуал сувга алмаштирилади. Яъни даво қилаётганларнинг фикрлари виртуал кўчатлари учун сув вазифасини бажаради. Кўчатлар виртуал дарахтларга айлантирилгач, ҳукумат ва дастур ташкилотчилари томонидан ҳар бир тўлиқ ўстирилган виртуал бир дарахт учун ҳақиқий бир дарахт экилади. Ва ўша дарахтга фойдаланувчи исми берилади. Бу дастурнинг натижасида 2018 йил май ойининг охирига келиб, 55 миллиондан зийод дарахт экилган! Шундай қилиб, бугунги кунда атмосфераси энг ёмон деб тилга олинадиган Хитой сайёрамиз яшиллигини таминлаб бераётгани ҳақиқатдир.
Мени этиборимни тортгани эса Ўзбекистон ҳудудидаги яшил нуқтачалар бўлди. Ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва экологик муҳитимизни яхшилаш ўз қўлимизда.
“The power of one person may seem small, but if you do it, it will affect a lot of people around you”.
Жамшид Эргашев Ҳоҳаи университети магистранти