Ҳамкорликнинг самарали натижалари
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2-декабрдаги “Умумтаълим мактабларида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб-қувватлаш учун республиканинг барча олий таълим муассасаларига бириктирилган мактаблар тўғрисидаги 80-87-664 – сонли хатида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, мактабларда ўқув жараёни ва ўқув услубий фаолиятни модернизациялаш ҳамда дарсларни педагогик технологиялар асосида ташкил қилиш юзасидан “Умумтаълим муассасалари учун таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш” бўйича ”Профес-сионал таълим ва жисмоний маданият” кафедра қошида ташкил этилган “Педагогик маҳорат мактаби” курсига жалб этилди.
Институт томонидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти халқ таълими бўлими томонидан ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИ имзоланган. Бу борада бириктирилган 10 та Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 12,58, 150,271,274-мактаблар ва Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 41,51,55,56,64 - мактаблардан 5 нафардан 50 нафар ёш ўқитувчилар онлайн асосида ўз малакаларини оширдилар. 17 февраль куни институт раҳбарияти томонидан ўқув курсини тугатганлиги муносабати билан институтга мактаб директорлари, умумтаълим фан ўқитувчиларини чақиртирилган ҳолда ўқув ишлари бўйича проректор Б.Худаяров ва ўқув курси раҳбари З.Исмаилова томонидан уларга “СЕРТИФИКАТ”топширилди. Сертификат олган бир қанча ўқитувчилар, мактаб директорлари институт раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Институт раҳбарияти томонидан тузилган ҳамкорликдаги йўл-харитасида белгиланган ишларни давом эттириш масаласи кўтарилди.
Бунда мактаб ўқувчиларни касбга йўналтириш, услубий ишларни ҳамкорликда тайёрлаш, “Физика ва кимё”, “Математика”, “Инглиз тили” каби фанлардан салоҳиятли профессор-ўқитувчилар томонидан “Очиқ дарслар” ташкил этиш, институтда “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш ишлари давом этиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Ўйлаймизки, бундай ҳамкорлик фақатгина таълим сифатини оширишга, ўқитувчиларимизни ўз соҳасининг устаси бўлишга, ваҳоланки,компетентли Кадрлар тайёрлашгхизмат қилади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати