Абдулла Орипов хонадонларига ташриф

Институтимизда халқимиз  қалбида ўчмас из қолдирган шоир А.Ориповнинг 80 йиллик юбилейларига тайёргарлик ишлари авжида десак муболаға бўлмайди. Чунки   бу борада йил давомида институт ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалар томонидан шоирнинг ижоди, фаолияти ўрганиб келинмоқда. Уларни   фаолиятига бағишланган “Расмлар танлови”, видео ролик тайёрлаш, шулар қатори “Шеърлар танлов”лари ўрин олган. Шу билан бирга хотин – қизларимиз томонидан “Миллий либослар танлови”, “Бувижоним кийган либослар”танловлари ҳам айнан А.Ориповнинг юбилейлари арафасига тайёргарлик сифатида ўтказиб келинмоқда.

Бу борада хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши  аъзолари томонидан шоирнинг ижодий ишлари, ижод хоналари ва оилаларидан ҳаёт фаолиятларини, кечинмалари, қизиқарли фикрлари билан танишиш мақсадида яшаб ижод қилган хонадонларига  қизлари Шоира Орипова билан бирга ташриф буюришди. Хонадонга кириб келишлари билан ўнг томонда шоирнинг ҳайкали ўрнатилгани эътиборимизни тортди хайкал олдида бир вақт таъзим қилган холда ичкарига кирдилар. Хонадон эгалари ташриф буюрган меҳмонларни илиқ кутиб олишди. Ҳайкал атрофида эса улуғ шоир ўз қўллари билан ўтқазган дарахтлар ҳовли кўркига кўрк қўшиб турибди. Хонадон эгалари меҳмонларни уйга таклиф этиб, улуғ шоирнинг ижодхонаси, ёзган қўлёзма асарлари, расмлари ва рассомлар томонидан чизилган расмларини кўрсатишди. Борган меҳмонлар хонадон эгалари билан жуда кўп мавзуларда суҳбат қуришди. Уларнинг ижодлари қандай бошланганлиги, бу жараёндаги фаолиятларида оиланинг ўрни, фарзандлар тарбияси ваҳоланки шу билан бирга элга танилишгача бўлган ҳаёт йўллари ҳақида жуда қизиқарли қилиб Ҳанифа ая сўзлаб бердилар.

Қизиқарли суҳбат жараёнида юбилейга тайёргарлик ҳақида ҳам сўз юритилди. Меҳмонлар томонидан институтда шоирнинг музейларини очилишига тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани, юбилейни нишонлашга катта тайёргарлик кўрилаётгани ва шунга боғлиқ масалаларда ҳам оила аъзолари билан ҳамнафас бўлиш кераклиги, улар яна бу борада нималарни ҳис қилаётганлари ҳақида ҳам фикр юритилди. Суҳбат давомида шоирнинг қизлари Шоира Орипова отасининг  юбилейларига атаб, уларнинг шеърларига миниатюра асарлари чиздириш ниятлари борлигини ва бу асар тури ўтмишда “Нақшбанд” деб аталгани ҳақида тўлқинланиб сўзлаб бердилар. Суҳбат жараёнида улар томонидан яратилаётган мана шундай асарларни музейнинг очилишига  тақдим этиш фикрини ҳам билдирдилар. Яна бир таҳсинга лойиқ ишнинг гувоҳи бўлинди. Шоирнинг аёллари Ҳанифа ая барча ташриф буюрган меҳмонларга А. Ориповнинг “Баҳорга бағишланган” шеърларини туғилган жараёни, яъни хонадоннинг кунчиқар қисмида, тоғларнинг кўриниб туриши, тонгнинг отиши-ю, куннинг ботишини кузатган ҳолдаги вақтда ёзилганлиги ҳақида тўлқинланиб сўзлаб, шеърларидан ўқиб бердилар.

Суҳбтлашган ҳолда меҳмонлар шоирнинг ижод қилган хонасига  кўтарилдилар.  “Буюклик – одийликда”, деган ибора нақадар ҳақлигига шоирнинг ижодхонасини кўриб яна бир бор амин бўлдик. Шоирнинг ижодхонаси оддий, содда шу билан бирга виқорли кўринади. У ерда Ўзбекистон гимнининг қандай туғилиши тарихи ҳақидаги маълумотларга эга бўлдик. Буюк адибимиз нафақат шеъриятга, балки ўсимликлар дунёсига ҳам жуда қизиққан эканлар. Шоирнинг ўсимликларни ўстирган хоналарига кириш билан гуллаган лимоннинг ҳиди димоғимизга урилди. Бу ерда дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган ўсимликлар бор экан. Чиройли ўсган ўсимликлар, кўзни яшнатади.  Шоирнинг гуллар, айнан хонадон гулларига атаб ёзган  ёзган шеърини Ҳанифа ая жуда чиройли ўқиб бердилар.

Бугунги ташриф меҳмонларни шоир ҳақидаги  бир олам ва мазмунли ҳаётлари, ижодлари ҳақидаги ҳикояларининг бир қисми эди. Бундай ташрифларни яна ҳам давоми сифатида кейинги суҳбатни уларни туғилиб ўсган хонадонларига ва уларнинг ижод мактабларига режалаштирилган.

 

                                ТИҚХММИ матбуот хизмати