Иқтидорли талабалар ва келгусидаги истиқболлари

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида ёшларга бўлган эътиборни кучайтирилаётганлиги бежиз эмас. Шу мақсадда ёшларни ҳар тамонлама қўллаб қувватлаш, талабаларнинг илмий салоҳиятини ошириш ҳамда иқтидорли талабаларни соҳа бўйича илмий янгилик ва инновацияларни яратишга йўналтириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу мақсад ва вазифаларни инобатга олган ҳолда, Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институти “Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш” бўлими ташаббуси билан факултетларда талабалар билан учрашувлар амалга оширилмоқда.Шундай учрашувлар 2021 йил 17 феврал куни “Гидромелиоратив ишларни механизатциялаш” ҳамда “Қишлоқ хўжалигини механизатциялаш” факултетларида бўлиб ўтди. Учрашувда “Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш” бўлими бошлиғи З.Холматов томонидан, илмий фаолиятни ташкил этиш, илмий мақолаларни ёзиш ва чоп қилишда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий ғоялар бўйича тушунчалар бериб ўтилди. Шу билан бир қаторда “Президент” ва “Номдор” стипендияларга ҳужжат топширишда асосий меъёрий ҳужжатлар ҳамда уларни расмийлаштириш бўйича тайёрланган методик қўлланма бўлим мутахассислари томонидан қатнашчиларга тақдим қилинди.

Ушбу учравшувда 2020-2021 ўқув йилида “Президент” стипендиясини қўлга киритган иқтидорли талабалар жумладан, Дилмурод Акбаров ҳамда Йигиталийева Рухшона сўзга чиқиб талабаларга бу юксак мукофотни қандай қўлга киртганлиги, бунинг учун ўқиш хамда жамоат ишгларда фаол бўлиш кераклиги бўйича тушунча беришди. Бундай ютуқга эришишда асосий эътибор ўқишга хамда жамоат ишларига қаратилиши кераклиги таъкидланди. Шу билан бир қаторда талабаларга “Президент” стипендиясини олиш жараёндаги ўзларининг тажрибалари ҳамда таасуротлари ҳақида сўзлаб беришди. Учрашув савол ва жавоб тариқасида бўлиб ўтди. Тадбир талабаларда катта қизиқиш уйғотиб бу каби тадбирларни кўпроқ ташкил этиш ва талабалрга илмий фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кенгроқ тушунтириш айтиб ўтилди. Бундай тадбирлар давом этмоқда.

ТИҚХММИ матбуот хизмати