“Соат чиқ-чиқ урамо”
Ҳар бир санъаткорнинг қиладиган иши, хатти - ҳаракатига эътибор қиладиган мухлис уни алқаб қўйиши, мақтаб юриши аниқ. Ҳамма санъаткорларга ҳам хос эмас бу фикр. Ўзининг характерли жиҳати ва истеъдоди билан ажралиб турадиган санъаткорларгагина насиб этади бу фазилат. Бир неча йиллар давомида ўз санъати билан томошабинларнинг диққатини тортиб, эътиборини қозонган, кўплаб мухлисларига эга бўлган Соат Шарипов билан суҳбатлашиш анча завқли.
Бугун институтимизда "Ибратли, ижодкор инсонлар" рукнида навбатдаги мулоқот бўлиб ўтди. Тадбиримизнинг бу галги меҳмони таниқли актёр ва телебошловчи Соат Шарипов бўлдилар. "Соат чиқ-чиқ урама" қўшиғи даврага файз киритди.Талабалар Соат аканинг кино ва телевидениедаги фаолияти билан боғлиқ ҳолда ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар. Нега айнан Соат деб исм берилганининг сабабини айтдилар. Ота - онамнинг айтишича, мен ҳар куни тонгда соат 06:00 да чинқириб йиғлар эканман. Қўни-қўшнилар соат 6 бўлганини менинг йиғлаб чинқирганимга қараб билишган. Улар учун рамзий маънода "будильник" бўлган эканман, деб жавоб бердилар Соат ака. Тадбир талабалар томонидан илиқ кутиб олинди. Тадбир якунида Институтимизнинг ва "Нотиқлик санъати академияси" таълим муассасасининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов