Ҳақиқат ва бидъат
"Гуманитар фанлар" кафедраси профессор-ўқитувчилари Азимов.Х, Алимухамедова Н, Абдурахмонова И, Норматов О, Ботирова Х бошчилигида 15.-март куни 2 Талабалар турар жойида "Ақидада адашмайлик. Диний экстремизм ва терроризм тарихи ва илдизлари" мавзусида давра суҳбати ўтказишди. Давра суҳбатида, талабаларга исломий гуруҳларнинг тарихи ва бугунги кундаги фаолиятлари, уларнинг жамият ва инсоният инқирозига не чоғли салбий таъсир этаётганларини исботлари билан тушунтиришди
Бунинг сабаби сифатида ўқитувчилар томонидан, ислом динида чуқур (ғулув) кетиш ёки енгил қараш эканлиги, исломий билимларни соҳа мутахассислари эмас, "кўча олимларидан" ўрганаётганликлари, ёки моддий манфаат эканлиги билан изоҳлашди. Ёшлар қандай қилиб бузуқ ақидаларга эргашиб қолаётганлари, тўғри эътиқод танлай олишлари учун қандай йўл тутишлари, кимлардан ва қандай адабиётлардан фойдаланиш кераклиги айтиб ўтилди. Шу мақсадда гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси
Абдурахмонова И. кўчма кутубхона ташкил қилди. Ёшлар билиб билмай кераксиз ва зарарли оқимлар адабиётларини қўлларига олиб қўйишларининг олдини олиш максадида, талабаларга бугунги кунда, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, диний қўмита рухсати билан чоп этилаётган кутубхоналардан топиш мумкин булган адабиётлар билан таништирди. Бу адабиётлардан талабалар ўзларининг мазҳаблари, фиқҳ илми, калом, ислом динининг фарзлари, гуноҳ, халол ва ҳаром, ижтимоий одоблар каби диний билимларга эга бўлишлари мумкинлиги айтилди. Талабалар бу адабиётларга катта қизиқиш билан қарадилар ва рўйхатларини ёзиб олдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Ўқитувчилар талабаларнинг саволларига атрофлича жавоб беришди. Давра суҳбати ўта қизғин руҳда ўтди.
Тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов