«Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади»
Бугунги кунда таълимга айниқса, мактабларда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўтилаётган фанлар сифатини, ўқитувчилар салоҳиятини ҳар томонлама ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор бугун ҳар қачонгиданда муҳим вазифа ҳисобланади.
Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган байрам табригида «Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади», деган ғоя асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга мисли кўрилмаган эътибор қаратилмоқда. "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетининг "Электротехника ва мехатроника" кафедраcи ўқитувчилари Баратов Р.Ж., Шоюсупов Ш.А., Чўллиев Ё.Э., Пардаев А.И ва Бегматов М.Т. лар 2021 йил 17 март куни
Ўртачирчиқ туманидаги "Кўкмўйин" МФЙ даги 41-умумтаълим ўрта мактабнинг 11 синф битирувчилари билан касбга йуналтириш буйича учрашув ўтказди. Институтдаги факультетлар ва йўналишлар ҳақида кенг қамровли тушунчалар берди. Битирувчилар билан ўтказилган қизғин муҳокамада институтимиз битирувчилари келажакда қайси корхоналарда иш фаолиятларини олиб борилишлари мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
"Электротехника ва мехатроника" кафедраси стажер-ассисенти А. Мустафоқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати