БЕШТА ТАШАББУС ИЖРОСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта ташаббус юзасидан институтда 2019 йил 17-майда “Оила – жамиятнинг асосий бўғини” мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари З. Маҳкамова, Тошкент шаҳар М. Улуғбек тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Х. Сафарова, М. Улуғбек тумани ФХДЁ бўлими катта инспектори Г. Юлдаева ва институтнинг аёл профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлари қатнашдилар.

 

Тадбирда жамиятимизда бугунги кунда талаба қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш масалалари бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қизларга умуман аёлларга яратиб берилаётган шароитлар, имкониятларнинг мазмун - моҳиятига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, оила ва унинг жамиятдаги ўрни масаласида ҳуқуқ, тарих, социология, психология, педагогика, демография, этика сингари фанлар асрлар мобайнида ўрганилиши, оила жамиятнинг минг йиллар давомида шаклланиб, ёш авлод тарбияси ва ижтимоий мослашувида муҳим бўғин ҳисобланиши, оила жамиятнинг соғлом ва баркамол авлодни камолга етказувчи табаррук маскани эканлиги, инсоннинг илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари дастлаб оила бағрида шаклланиши бўйича қизиқарли маълумотлар берилди.

Соғлом оилавий муҳитни шакллантириш ва шу орқали соғлом авлодни камол топтириш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаси этиб белгиланганлиги Ўзбекистон Конс­титуциясида мустаҳкамлаб қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Жумладан, оила халқимиз учун миллатнинг кўп асрлик анъаналари ва руҳиятига мос бўлган ғоят муҳим ҳаётий қадриятлардан бири эканлиги Конституциямизнинг 63 - моддасида оила қадри ўзининг юридик талқинини топганлиги, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар.

Давра суҳбати савол - жавоб тарзида давом эттирилди.

 

ИНСТИТУТ МАТБУОТ КОТИБИ РАҲИМБОЙ ЖУМАНИЁЗОВ