“Hard work” – “Broad cooperation” – “Good results” шиори ёки илмий ишлар натижаларини халқаро ҳамжамиятда эътироф этилишига эришиш борасидаги шахсий тажриба”

Жорий йил 18 май куни профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, докторантлар ҳамда илмий изланувчиларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш, хорижий журналларда илмий мақолаларни чоп этиш ва шу каби масалалар юзасидан доимий тарзда ташкил этиб келинаётган семинар тренинглар ўтказиш давом қилдирилди. “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси профессори Каримов Бахтиёр Қурамбайевичнинг“Hard work” - “Broad cooperation” - “Good results” шиори, ёки, илмий ишлар натижаларини халқаро ҳамжамиятда эътироф этилишига эришиш борасидаги шахсий тажриба” мавзусида ОНЛИНЕ тарзда вебинар ташкил қилинди.

Описание: http://tiiame.uz/storage/web/source/1/Yangiliklar/2021/MAY/17-05-21/18-05-21/18.05.2021-1.jpg

Семинар тренингда 100 га яқин профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва илмий изланувчилар иштирок этишди.

Описание: http://tiiame.uz/storage/web/source/1/Yangiliklar/2021/MAY/17-05-21/18-05-21/18.05.2021-2.jpg

Профессор Каримов Бахтиёр Ўзбекистон олимлари Илмий фаолиятнинг халқаро ҳамжамият томонидан иқтибосларга асосланган эътироф этилиш тарихи, таҳлилий натижалар ҳамда ўзининг кўп йиллик тажрибасидан келиб чиқган ҳолда аниқ фактларга асосланган ҳолда бир қанча фойдали маълумотлари билан иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Описание: http://tiiame.uz/storage/web/source/1/Yangiliklar/2021/MAY/17-05-21/18-05-21/18.05.2021-3.jpg

Семинарда хусусан, халқаро илмий маълумотлар базаси (Сcопус ва WоС)дан самарали фойдаланиш, халқаро талаблар асосида нуфузли хорижий илмий ҳамда юқори импакт факторли журналларга мақолалар тайёрлаш, топшириш ҳамда “ҳ” индекс кўрсаткичларини сунъий тарзда оширилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича қизиқарли саволлар жавоблар бериб ўтди. Ўз ўрнида барча иштирокчилар томонидан бундай тадбирларни ташкил этиш нақадар катта аҳамиятга эга эканлиги ҳамда бу ўз навбатида илмий изланувчиларга жуда катта фойдаси тегаётганлиги ҳақида ўз фикрларини баён этишди.

Описание: http://tiiame.uz/storage/web/source/1/Yangiliklar/2021/MAY/17-05-21/18-05-21/18.05.2021-4.jpg

Маълумот тариқасида, семинар-тренинг бўйича видео маъруза Стафф.тииаме ҳамда институтнинг Ёу тубе тармоғидаги расмий каналларига жойлаштириш режалаштирилган. Шу билан бирга келгусида ҳам бундай ОНЛИНЕ семинарлар ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, туркум мавзулар ва шиорлар остида ташкил этиб борилишини маълум қиламиз. Бундай семинарларни ташкил этиш ва унга оид сизни қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар бўлса ТИҚХММИ Илмий бўлимига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.


ТИҚХММИ Илмий бўлими ахбороти.
ТИҚХММИ матбуот хизмати