Фолькмар Кляйн бошчилигидаги Германия Бундестаг делегациясининг институтга ташрифи

Фолькмар Кляйн бошчилигидаги Германиянинг Бундестаги (Парламенти) депутатлар, ушбу давлатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакиллари 17 июнь куни институтга расмий ташриф буюришди.

Делегация таркиби қуйидагича:

1. Фолькмар Кляйн (Volkmar Klein) – депутат

2. Габриель Вебер (Gabriele Weber) – депутат

3. Маркус Фроммайер (Markus Frohnmaier)– депутат

4. Оттмар фон Хольц (Ottmar von Holtz)– депутат

5. Тиль Мансман (Till Mansman)– депутат

6. Анетта Ферхейн (Anette Verheyen) – секретериат референти

7. Кристофер Фукс (Christopher Fuchs) – Германиянинг Ўзбекистондаги элчисининг ўринбосари

Институтимиз ректори Ў. П. Умурзаков ташриф буюрган меҳмонларга мезбонларни таништиргандан сўнг институтнинг илмий ва илмий фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб беришди. Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А.Т. Салоҳиддинов томонидан институт тарихи ва ҳозирда амалдаги Германия олий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлари, шу жумладан, Гумбольдт университети, Берлин техника университети, Гиссен, Геттенбург университети, Халле университети, GIZ лар билан ҳамкорлик лойиҳалари хусусида маълумот тақдим этилди.

Депутат Фолькмар Кляйн ташриф буюрган меҳмонларни таништириб ўтди. Сўнгра Caroline Milow GIZ молиялаштирган “Марказий Осиёда чегаравий сув ресурсларини бошқариш” мавзусидаги лойиҳанинг мақсади, вазифалари ва олинган натижалари ҳақида батафсил тўхтаб ўтди. Меҳмонларда лойиҳа доирасида саволларга батафсил жавоб берилди. Институт раҳбарияти ҳам мавзуга оид фикрлари билан ўртоқлашди.

Институт ректори томонидан ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилишди ва уларга институт логотипи туширилган лаган ва эсдалик совғалар берилди. Тарихий воқеадан эсдалик сифатида Германиялик меҳмонлар ва институт раҳбарияти билан биргаликда суръатга тушшди.

Сўнгра меҳмонлар “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни  автоматлаштириш ва бошқариш” кафедрасининг GIZ молиялаштирган “Сувдан автоматлашган тарзда фойдаланиш” илмий-амалий лабораторияси билан танишди. Ушбу кафедранинг магистранти Эъзоз лабораториянинг ишлаш жараёни ва афзалликлари хусусида кенгроқ тушунча берди ҳамда амалда синаб кўрсатилди. Институт ва Германия ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилган лойиҳалар меҳмонларда ижобий таассурот қолдирди. Албатта, бундай ҳамкорликни янада кучайтириш ва лойиҳалар сонини оширишни тавсия этишли.

Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Шерзод Рахмонов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов