Янги вазифалар белгилаб олинди...
2021 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан 2021 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов институтимизга ташриф буюрди ва иш берувчилар томонидан институтда ташкил этилган махсус синф хоналарини кўздан кечирди ҳамда бу ташкилий ишларга ҳукумат рахбари томонидан юқори баҳо берилди.
Институтда яратилган шарт-шароитларни ўрганиб чиқиш жараёнида Бош вазир томонидан Институт ва иш берувчилар хамкорликни кенгайтириш, таълим сифтини ошириш, халқаро андозаларга мос олий таълим муассасига айлантириш, таълим жараёнини янада такомиллаштириш учун қатор ташкилотларга ва институт раҳбариятига топшириқлар берилди ҳамда келажакда таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати