Ишлаб чиқариш заводида янги дарс амалиёти бошланди

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш, экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган техникалар билан таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида кооперация тизими йўлга қўйилмаганлиги, ишлаб чиқарилаётган техникаларда импорт қисмлари улушининг юқорилиги, аграр секторни техника билан таъминлашнинг барқарор тизими мавжуд эмаслиги, техникаларга сервис хизмати кўрсатишнинг тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги ҳамда илм-фан билан ишлаб чиқаришнинг уйғунлашмаганлиги ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарори ижроси юзасидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бир қатор вазифалар амалга оширилаяпти. Янги 2019/2020 ўқув йилида Бунинг исботи сифатида, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Институтнинг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети талабалари заводда, яъни янги ташкил қилинган филиалда, биринчи ўқув-амалий машғулотларни ўтказишди.    

Институт матбуот маркази раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов