Тошкент политехника музейига уюштирилган сайёр дарс

Марказий Осиёда ягона бўлган Тошкент политехника музейи энг қизиқувчан инсонларнинг билимга бўлган эҳтиёжини қондиришга йўналтирилганлиги сир эмас. Шу мақсадда, Ўзбекистонда транспорт ва автомобил саноати, қишлоқ хўжалиги техникаси тараққиёт тарихи, буюк олимларнинг ихтиролари ҳақида ҳиқоя қилувчи музей тўғрисида маълумотга эга бўлиш мақсадида "Гидромелиорация" факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация”  таълим йўналишининг 406 гуруҳ талабалари ташриф буюришди. Ташриф жараёнида, музейнинг “Ўзбекистон автомобилсозлиги тарихи” экспонанти Ўзбекистон автомобилсозлик тарихининг аҳамиятга молик бўлган воқеалар билан танишишга эга бўлишди.

Талабалар музей экспонатларида тақдим этилган жаҳон автомобилсозлигининг нодир намуналари билангина танишиб қолмасдан, балки “Жаҳон автомобилсозлиги тарихи” бўлимида инсониятнинг буюк кашфиёти - ғилдиракнинг ихтиро қилиниши тарихи, тезкор ҳаракат даврининг даракчилари бўлмиш илк автомобиллар макетларини кўриш, ишлаб чиқарилган биринчи автомобил тарихи билан танишди. Талабалар қизиқарли таассуротларга эга бўлишди.

 “Ирригация ва мелиорация” кафедраси проф.в.б. Матякубов Б.Ш.  ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов