Тикув цехига ташриф

Жорий йилнинг 17-октябрида 4-ТТЖ “Гидромелиорация” факултети 1-босқич талаба қизлари муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббусидан бири бўлган бешинчи ташаббуси яъни “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш” масалаларини назарда тутувчи ташаббус остида факултет 1-босқич талаба қизлари Яшнабод туманидаги Семруг-МСА тикув цехида бўлиб, бу ердаги тикиш-бичиш ишлари билан танишиб, ўзлари қизиққан маълумотларни олишди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад талаба қизларни бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ҳамда қўшимча даромад топиш. Шу жумладан, 2- босқич талабаси Йўлдошева Шахноза, 3-босқич талабаси Тожиева Махбубалар шу цехда дарсдан бўш вақтларида фаолият юритиб келмоқда. Бу ташриф ниҳоясида талаба қизларимиз келажакда ҳар бир қиз учун ҳунар эгаллаш лозим эканлигини тушуниб етди.

4-ТТЖ тарбиячи педагоги А.Хаитова ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов