Институт кўрки устоз ва шогирдлар билан
Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарори хамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизацилаш муҳандислари институтида ишлаб чиқилган ва ректорат томонидан тасдиқланган чора-тадбир ва режа-графикга асосан 2020 йил 16 ноябр куни "Гидромелиорация" факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 1 босқич, 101 гуруҳ талабаларига дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланди. Дарс машғулотларини бошлашдан олдин гуруҳ мурабийси Б.Ш.Матякубов 101 гуруҳ талабаларини яна бир бор Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши талабаси бўлганлиги билан муборакбод қилди. Ҳамда институтда билим олишга муваффақиятлар тилаган ҳолда, барча фанларни юқори даражада ўзлаштиришлари учун интститутда барча шароитлар яратилганлигини айтди. Шу билан бир қаторда талабалар доимо соғ ва омон бўлиши ва белгиланган карантин талабларига риоя қилиши тўғрисида тушунчалар берди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати