Янги замон, янги макон шукуҳи

   Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2020 йил 27 октябрдаги 02-3041-сон билан тасдиқланган “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказишни ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 7 сонли мажлис баёнида кўзда тутилган ишларни бажариш мақсадида ҳудудларда “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” мавзусида тадбирлар ташкил этилмоқда. ТИҚХММИ Гидравлика ва гидроинформатика кафедрасининг бир қатор профессор-ўқитувчилари жорий йилнинг 16 ноябрь кунида Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ким Пен Хва” МФЙ ҳудудидаги 59 умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар. Тадбирда, Ким Пен Хва маҳалласи аҳолиси вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, туман ҳокимлиги вакиллари, хотин-қизлар кенгаши аъзолари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ҳамда бир қатор фаоллар қатнашдилар. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди.Тадбир ўта кўтаринки кайфиятда ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди. Тадбирнинг очилишида “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси мудири, проф. А.Арифжанов сўзга чиқиб юртимизда кейинги йилларда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий соҳалардаги ислоҳотларнинг туб моҳияти ҳақида тадбир иштирокчиларига яна бир бор гапириб ўтдилар. Маърузачи кейинги йилларда юртимизда кўпгина соҳаларда қўлга қиритилаётган улкан ютуқларга алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтди. Тақдимот билан бойитилган ушбу маъруза тингловчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда 59-мактаб директори Б.А.Имарова, Ким Пен Хва МФЙ раиси Л.А.Шинлар хам ўз маърузалари билан иштирок этишди. Тадбир бадиий қисмга уланиб кетди. Бадиий қисмда Ўрта Чирчиқ тумани бадиий ҳаваскорлари ва 59-мактаб бадиий тўгаракларининг иштирокчилари ҳамда бир қатор спортчи ёшлар ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд қилдилар. Тадбирда ўзбек, қозоқ, тожик, рус, қирғиз, қорақалпоқ, корейс ва бошқа бир қанча миллат вакиллари иштирок этиб, ўз она тилларида куй, қўшиқлар ижро этиб, шеърлар ўқидилар.  Тадбирда “Билимдон- зукколар” беллашуви ўтказилди. Беллашув ғолибларига ва тадбирнинг фаол иштирокчиларига турли-хил эсдалик совғалари улашилди. Тадбир жуда кўтаринки руҳда ва юксак савияда  ўтказилди.

 

                           ТИҚХММИ матбуот хизмати