​Моҳиятли муаммоли маъруза

Тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича муаммоли маъруза доимо эътиборга молик бўлган. 2018 йил 15-декабрь куни профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар ва талабалар иштирокида «Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари» кафедрасида ташкил этилган “Энергия тежаш миллий команияси” АЖ Бош директори ўринбосари т.ф.д. профессор Қаландаров Полвон Искандаровичнинг “Энергосбережение и перспективы развития возобновляемой энергетики мира и Узбекистана” мавзусидаги муаммоли маърузаси тингланди. Мазкур тадбирда асосан Ўзбекистон ва бутун дунёдаги қайта тикланувчи энергия манбалари тарихи ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳамда давлат ва хусусий корхоналарда замонавий энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш бўйича иштирокчилар билан музокарали суҳбат олиб борилди. Тадбир сўнгида т.ф.д. профессор П.И.Қаландаров томонидан тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича ўзларининг тавсияларни бериб ўтилди.

 “ЭТ ва ҚТЭМ” кафедраси магистранти А.Мустафоқулов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов