Ёшлар тақдирига дахлдор масала
Бугун "Ер ресурсларини бошқариш" факультетида “Диний экстремизм, терроризм ва гиёҳвандлик – жамият тараққиётининг кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда факультет декани Ш.Нарбаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ тероризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича бўлим бошлиғи Б.Зоиров, гуруҳ мураббийлари ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Қайд этилганидек, диний экстремизм ва терроризм маънавий таҳдидларнинг бир тури бўлиб, улар асосан ёшлар орқали вайронкор ғояларни ҳаракатлантирувчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажовузкор сиёсий фаолиятдир. Шу маънода ҳозирги кунда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ҳамжиҳатликни сақлаш, баркамол ёшларни тарбиялаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу боис ёшларни зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш, улар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли вазифаларга ва салбий иллатлар оқибатларини тушунтиришга оид ишларни жадаллаштиришга давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан муҳим эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда интернет тизимида юзлаб террористик сайтларнинг аниқлангани ўта хавотирли ҳолатдир.
Улар интернет тизими орқали ўзларининг диний экстремизм, миллатчилик, ирқчилик каби турли бузғунчи ғояларини тарғиб этмоқда. Минг афсуски, мафкуравий иммунитети шаклланмаган айрим ёшлар бу ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишмоқда.Ушбу давра суҳбатидан кўзланган мақсад ҳам дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда ёшларимизни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишдир. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш учун аҳоли, айниқса, ёшларимизда ғоявий, мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш даркор, — деди Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ тероризм экстремизмга қарши кураш бўйича бўлим бошлиғи Б.Зоиров — Бундай ёт оқимларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун, аввало, миллий тафаккур ва соғлом дунёқарашни шакллантириш лозим. Қолаверса, сўнгги йилларда ақидапараст, диний экстремистик оқимлар ўз ғояларини ёшлар ичига кенгроқ кириб бориш, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, вайронкор мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Давра суҳбати қизғин савол жавобларга бой бўлиб ўтди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов