Келажак мактаб остонасидан бошланади
Олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари мактаб тизимида ўз билимларини ўртоқлашиши маърифий мақсаднинг нишонаси дейиш мумкин. Чунки, ёшларга мақсадни белгилаш ва унга эришиш учун қандай йул тутишлари сингари мотивацион суҳбатлар кони фойда. Давлат дастурига мувофиқ бундай ишларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этиши муқаррар. Ўрта чирчиқ туманидаги 56 - ўрта мактабнинг 11 - синф ўқувчиларига худди шу мавзуларда суҳбат ўтказиш зарурати яққол сезилди. Сабаби шундаки, ўтган ўқув йилида ушбу мактабнинг бирорта ўқувчиси олий таълимга кира олмабди. Тўғри, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, биз болаларни имтиҳонга эмас, ҳаётга тайёрлашимиз керак. Лекин, билимсиз ўқувчини ҳаётда ўз ўрнини топиши ҳам мушкул. Шу тумандаги мактаб ўқувчилари билан ишлаш институтимизнинг "Гидромелиорация" факультетига бириктирилган. Худди шундай маърифий, мотивацион мақсад билан "Гидромелиорация факультети декани Алишер Фатҳуллаев Ўрта чирчиқ туманидаги 56 урта мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларига маҳорат дарси ўтди. Тажриба алмашиш, малака ошириш мактаб ўқувчиларига мотивация бериш келажакда ўз ўринларини топишларига ёрдам берибгина қолмай, балки, имконият ва истеъдод эшикларини ҳам очади. Ўқувчиларнинг қизиқиши ортади, билимга нисбатан эътибори юқори бўлади. Қолаверса, бу ҳаракат таълим тараққиётини такомиллашуви ва тараққиётига хизмат қилади. Декан иштирокида ўтказилган ушбу тадбир савол ва жавоблар билан қизғин тарзда кечгани эътиборлидир.
ТИҚХММИ матбуот хизмати