Мутасадди раҳбарларнинг ёшлар билан учрашувлари
Талабаларга ёшларга чексиз куч-қувват, умид ва ишонч ва кўтаринки руҳ бахш этадиган омил бу соҳавий раҳбарларнинг улар билан учрашувлардир. Ёшларнинг дилидаги мақсад ва ниятларидан хабардор бўлиш, уларни катта-катта ишларга сафарбар этиш учун ана шундай учрашувлар жуда зарурлигини ҳаммамиз яхши биламиз.
Дарҳақиқат, ўсиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Таҳлилларга назар солар эканмиз, ўтган уч йилда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 43 та қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларни қабул қилиниб, 70 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдуллаев Абдушукур Ҳамидовичнинг ТИҚХММИ геодезия, геоинформатика, картография, давлат кадастрлари, ер ресурсларидан фойдаланиш йўналишларида таълим олаётган бакалавр ҳамда магистр талабалар билан жорий йилнинг 18 февраль куни учрашув ўтказилди. Тадбирни институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р. К. Чориев бошқариб борди. Унда "Ер ресурсларини бошқариш" факультети декани Ш. Норбоев ҳамда факультетнинг талабалари ва профессор ўқитувчилари иштирок этишди.
Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович ўз нутқида бугунги кундаги соҳа бўйича янгиликлар ва муаммолар борасида атрофлича сўз юритди. У уй - жойларни кадастр қилиш зарур бўлганда, кабинетда ўтирган ҳолда амалга ошириш имкониятлари борлигини қайд этди. Аниқ ва тўғри ўлчайдиган оптик қурилмаларнинг мавжудлиги, масофадан туриб учар камера - дронлар орқали ўлчаш масалани ижобий ҳал этиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди. "Бошқа таълим муассасаларида биз билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, магистрантларни тайёрланишига ёрдам қиламиз. Асосий таянч муассаса сизларнинг институтингиз, шундай экан, сизлардан бизга магистрантлар келсин, биргаликда ишлайлик",- деди нотиқ. Бизнинг соҳа бўйича инглиз тилини биладиган ёшлар кам, деб қўшиб қўйдилар. Норматив ҳужжатлар қотиб қолган догма эмас, замон ва макон талабига мувофиқ уни интеллектуал салоҳиятли ёшлар ўзгартириши мумкин. Фақат ўзгармайдиган биттагина норматив ҳужжат бор, бу Қуръони каримдир, - деб эслатди нотиқ.
Шундан сўнг Р. Чориев Республика Ёшлар иттифоқининг мутасадди раҳбарларидан бири Фарҳод Омоновга сўз берди. У ўз нутқида Президентимизнинг ўтган йили 27 декабрь санасидаги Муҳаммад ал-Хоразмий ижод мактабидаги ёшлар билан учрашувларида айтилган вазифа ва топшириқларни яна бир бор эслатиб, талабаларимизни Президент даъватларига мос ва хос бўлишга чақирди. Кейин эса тадбир талабаларнинг саволларига мутасаддиларнинг аниқ ва муфассал жавоблари билан боғланиб кетди.
Учрашув давомида тизимда ўз фаолиятини олиб бораётган ёшларимизнинг таклиф мулоҳазалари, таклифлари қабул қилинди. Кўтаринки руҳда ўтказилган бу каби учрашувлар ёш кадрларга куч ва ғайрат, ўз ишига шижоат ва фидоийлик бағишлашига шубҳа йўқ.
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов