Ёш авлодни илм-фанга бўлган муносабати

Замонамиз жуда тез фурсатда ривожланамоқда. Айниқса, Илм - фан соҳасидапш янгиликлар одамни ҳайратга соларли даражада. Шу боисдан президентимиз Ш.Мирзиёйев томонидан жорий 2020-йилга Илм, марифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб ном берилди. Қувонарлиси ёш авлод вакилларининг ҳам илм ва марифатга бўлган қизиқишлари ортиб бормоқда! Ана шундай қизиқувчан талабалар учун 2020 - йил 14 - феврал куни Geostars жамоаси ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий ишларини ташкил этиш бўлими мутахассислари томонидан “Ер ресурсларини бошқариш” факултетида Мақола ёзиш сирлари номли маҳорат дарси ўтказилди.

Спикер Дилмурод Акбаров томонидан эндигина илмий фаолиятини бошлаш арафасида бўлган талабалар учун мақолани ёзишда нималарга этибор бериш кераклиги, мавзунинг долзарблиги ва ҳозирги кунда қай тартибда ҳаётга тадбиқ этилиши ҳақида малумот берилди. Траининг қизиқарли тарзда давом этди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ўз вақтларини аямасдан маҳорат дарсини ўтказишга ёрдам берган Иқтидорли талабаларнинг илмий ишларини ташкил этиш бўлими ходимларига ўз миннатдорлик билдирамиз!

ЕРБ факултети ёшлар матбуот котиби Ш.Ҳамидуллайев

ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов