Стипендия ва сертификатлар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20.04.2017й. ПҚ2909-сонли, “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 24.05.2017й. ПҚ3003-сонли, ” Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 08.05.2018й. ПҚ 3702-сонли қарорларига мос ҳолда таълим, фан ва ишлаб-чиқариш интеграциясини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раиси Сангинов Абдуғани Абдурахмоновичнинг 2018 йил 18 сентябрдаги 155-сонли буйруғи билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ТИҚХММИ ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талабаларига номли стипендия тўлаш тартиби тўғрисида Низом” расмийлаштирилган.
Ушбу “Низом” асосида ўтказилган танловда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган 5 нафар талабага “Ўзбекгидроэнерго” АЖ стипендияси сертификатлари 2019 йил 8 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтнинг “Б” ўқув биносидаги мажлислар залида ташкилотнинг “Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси” бошлиғи Иноят Соҳибович Суннатов томонидан тантанали равишда топширилди.
1. “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” бакалавриат таълим йўналиши 2-курс талабаси Элмуротов Фарход Мухамматович 3 минимал ойлик иш ҳақи миқдоридаги (608190 сўм) стипендияга;
2. “Гидротехника қурилиши” бакалавриат таълим йўналиши 3-курс талабаси Тўлқинов Акромжон Рустамовичга 4 минимал ойлик иш ҳақи миқдоридаги (810920 сўм) стипендияга;
3. “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” бакалавриат таълим йўналиши 4-курс талабаси Юсупов Мухаммадсодиқжон Сиддиқжонович 5 минимал ойлик иш ҳақи миқдоридаги (1013650 сўм) стипендияга;
4.“Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги” магистратура мутахассислиги 1-курс талабаси Қурбонов Шайдобек Шухратович 6 минимал ойлик иш ҳақи миқдорида (1216380 сўм) стипендияга;
5.“Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва уларнинг ташхиси” магистратура мутахассислиги 2-курс талабаси Хазратқулов Исломжон Обид ўғли 6 минимал ойлик иш ҳақи миқдоридаги (1216380 сўм) стипендияга сазовор бўлди.
“Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик Жамиятининг номли стипендиясига сазовор бўлган талабаларни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.З.Султонов, “Гидротехника қурилиши” факультети декани Б.Б.Ҳасанов, “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети декани А.Ж.Исақов табриклашди.
Ўз навбатида номли стипендияга сазовор бўлган талабалар “Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик Жамияти раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдиришди.
“ГТҚ” факультети декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов