Кийиниш маданияти – шахс маънавияти

Тошкент ирригация ва қишлоқ хужалигини механизациялаш муҳандислари институти Хотин қизлар билан ишлаш бўйича  Кенгаш раиси З.К. Исмоилова  раҳбарлигида ГМ факультети бўйича Кенгаш аьзоси З.Ф. Бекназарова, ГИМ факультети бўйича Кенгаш аьзоси Б. Мамадаминова  ва талаба қизлари иштирокида 2021 йил 19–февральда “Кийиниш маданияти” тўғрисида тадбир ўтказилди. Ташқи кўриниш – инсоннинг ким ва қандай эканлиги ҳақида дастлабки маълумотни берувчи, унинг турмуш тарзи ва ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган фаолияти эканлигини инобатга олган ҳолда олий таълим муассасаси жамоаси кийиниш маданиятига риоя этиши лозим.

Жамоа аъзоларининг олий таълим муассасасига меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибга номувофиқ кийиниш тақиқланади. Жамоа аъзолари ва талаба қизлар олий таълим муассасасига ораста бўлиб, унга монанд кийимда келиши лозим. Муассасада раҳбар ходимлар, педагог ва талабалар касбига мос ҳолда кийинишлари талаб этилади.

Тадбир давомида Кенгаш раиси З.К. Исмоилова институтда талаба қизларга яратилган шароитлар, имкониятлар ва ташкил этилган тўгараклар фаолияти хақида гапириб ўтдилар. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан мурожаат қилишди. Тадбир жуда қизғин тарзда савол жавоблар билан ўтказилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати