ТИҚХММИнинг “Start-UP” лойиҳалари муносиб ўринларни қўлга киритди.

Бугуни кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, илм-фанга берилаётган имконияталар кўз кўриб қулоқ эшитмаган ўзгаришлар ёшларни ҳар тамонлама қўллаб қувватлаш уларнинг илмий лойиҳалари рағбатлантириш шунинг баробарида ёшларнинг илмий салоҳиятларини  амалга оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Эвроосиё муҳандислик компанияси” МЧЖ (Россия EEC) хамкорлигида “World innovation youth forum-2020” биринчи халқаро инновацион форуми ўтказилди. Форумда ёшлар учун учта: “2020-йил учун энг яхши 20 та start-up”, “WIF-2020” доирасида “Энг яхши лойиҳалар”, “Technoways” технологик ривожланиш марафони танловлари ташкил этилган бўлиб, 2021 йилни 9 феврал куни номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, тақдирландилар.

 

Танловга жами 519 та лойиҳа топширилган бўлиб улардан энг яхшилари танлаб олинди. Тақдирлаш жараёнида Технобус инновацион ўқув платформасида ҳудудларда маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ушбу маҳорат дарсларида ташаббус кўрсатган ёшларга, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев ҳамда "Shensedai" Ёшлар маркази бошқарув раиси Игор Ли томонидан пул мукофоти ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси аъзолик сертификатлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки ушбу ташкил этилган биринчи халқаро “World innovation youth forum – 2020” форумида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ёш олимлари, талаба ҳамда магистрантлари  муносиб иштирок этишиб, уларнинг  5 та “Start-UP” лойиҳалари ғолибликни қўлга киритишди. Булар:

-Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факултетининг “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси доценти Усманов А.М., таянч докторант Озодов Э.О. ва магистрант Юсупов М. нинг “Defuse-IT” лойиҳаси 2 босқичдан муваффақиятли ўтиб қишлоқ хўжалиги йўналишининг энг яхши лойиҳаси номинациясида фахрли 1-ўрини ҳамда 30 000 000 сўм,

-Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултетининг “Тракторлар ва автомобиллар” кафедраси 2-босқич таянч докторанти Равшан Ботиров ва кафедра ассистенти Рустам Худойқуловлар “Электр токида ҳаракатланувчи боғдорчилик мини трактори” лойиҳаси билан фахрли 3-ўринни ҳамда 10 000 000 сўм,

-Гидромелиорация факултетининг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси қошида ташкил этилган “Hydroleaders” иқтидорли талабалар жамоасининг бир гуруҳ вакиллари Hydroleaders жамоаси (раҳбар Самиев Луқмон Наимович) 2020-йилнинг энг яхши 20 та стартап лойиҳалари" танловида жамоанинг ёш ихтирочиси Элмуродов Муҳриддин билан биргаликда иштирок этишиб 50 000 000 сўм,

- Hydroleaders жамоаси ёш аъзолари Турсунқулов Авазбек Одилжон ўғли ва Маматов Валижон Икромжон ўғли бошчилигида бир гуруҳ талабалар Hydropower лойиҳаси билан "Энг яхши лойиҳалар" танловида фахрли 1-ўринни эгаллашди ва 30 000 000 сўм,  

- Гидромелиорация факултетининг “Сув хўжалиги мелиорацияси” таълим йўналиши 2 босқич талабаси Баҳромов Асил “Тупроқни ва сувни шўрланганлик даражасини аниқлаб берувчи кондуктометр” лойиҳаси билан 2020-йилнинг энг яхши 20 та Start-UP лойиҳалари" танловида  1-ўринни қўлга киритиб 60 000 000 сўм пул мукофотлари ҳамда Ёшлар академиясининг аъзолик сертификатларини қўлга киритишди. Шундай эътибор ва эътирофга сазовор бўлган истеъдод эгаларини чин юракдан муборакбод этамиз ҳамда келгусидаги фаолиятларида омад ва зафарлар тилаймиз.

ТИҚХММИ матбуот хизмати