“Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси”
Жорий йилнинг 15 март куни Сув хўжалиги вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари, жумладан, “Ерлар мелиорацияси” бошқармаси бошлиғи Н.Аллаберганов ва соҳа мутахассислари иштирокида “Гидромелиорация” факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналишида таҳсил олаётган 4-босқич талабаларига “Республикада суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари” мавзусида илмий семинар ўтказди. Ушбу семинарда битирувчи курс талабаларини олган назарий билимларини амалиётда, ишлаб чиқаришда қўллаш усуллари ва имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.
Бунда XXI асрда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлган кўникмалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ушбу мавзу талабаларда катта қизиқиш уйғотди, улар шиддатли ўзгаришлар даврига муносиб мутахассис бўлиб етишиш учун нималар устида ишлашлари кераклиги тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар. Учрашув сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов