Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 08.05.2018 й. ПҚ-3702-сонли Қарори ва “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 08.10.2019 й. ПФ-5847-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ”Гидротехника қурилиши” факултетида соҳага оид иш берувчи ташкилот ва корхоналардан етакчи мутахассисларни ҳамда соҳа вакилларини жалб қилган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув режаларидаги асосий ва танлов фанлари ҳамда ўқув дастурларини муҳокама қилиш ва такомиллаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Хусусан “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедрасидаги   5450600 - “Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари” ва 5450400 - “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналишлари, 5А450402 - “Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси” магистратура мутахассислиги ўқув режаларидаги асосий ва танлов фанлари ҳамда уларнинг ўқув дастурлари муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги “Насос станциялари ва энергетика” бошқармаси, “Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ қошидаги “Насос станциялари ва энергетика” бошқармаси, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ,  “TO’PALANG HPD HOLDING”, “Гидромахсусқурилиш” АЖ ва “Чирчиқ ГЭСлари каскади” УК малакали мутахассислари иштирок этишди. Муҳокама давомида илм-фан тараққиёти ва ишлаб чиқаришнинг бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда янги фанларни ўқув режасига киритиш бўйича таклифлар берилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати