Истиқбол ва ислоҳотлар

2021 йил 17 апрелда “Тиллар” кафедраси ўқитувчилари томонидан “Таълим тизимида олиб борилаётган бугунги ислоҳoтлар” мавзусида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 58-сонли умум таълим мактаб ўқувчилари иштирокида тадбир ташкил этди. Учрашувда “Тиллар” кафедра мудири Қиличева Ф,Б., Турманов Т.М., Усмонов У.Э., Миркурбанова Р.А. лар иштирок этиб, бугунги кунда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизими ҳақида фикрлар билдирдилар ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти фаолияти ва факультетлари ҳақида маълумотлари бериб ўтдилар.

Ўқувчилар ўз қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб келажакда қандай касб эгаси бўлиши ҳақида сўзлаб бердилар. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар ва мазмунли суҳбатларга бой тарзда ташкил этилди.

 

       

  ТИҚХММИ матбуот хизмати