Буюк шоирни хотирлаб
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов XX аср ўзбек адабиётининг забардаст намояндаларидан биридир. Хусусан, асримизнинг иккинчи ярмидаги шеъриятимизни унинг ҳайратомиз ва бетакрор асарларисиз тасаввур этиш амри маҳол.
ҚСХЭТ факултети ТТТЭМ йўналиши талабалари билан 5+1 таълими яъни талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида биз яна буюк шоир Ўзбекистон қахрамони А. Ориповни эслаб институтимизди ташкил қилинган шоирнинг номига қўйилган ёшлар боғига ташриф буюришни лозим айладик. Ташриф чоғида талабалар шоирнинг ижод намунасидан келтириб ўтдилар.
Қўлинг очиқ кетма дунёдан, жўра,
Бир ўтов, тўрт эчки майли бисотинг.
Ҳар кимга мингашиб юргандан кўра,
Қирчанғи эса-да бўлсин ўз отинг.
Балки тортинчоқдир фарзанд — аржуманд,
Дўстлар ҳам кўкдаги қушларга монанд.
Бири новвот бўлса,бирови-чи қанд,
Улар бор- шириндир тахир ҳаётинг. А. Орипов
Бундай улуғ шоирнинг ижоди ва унинг ҳаёти билан қанча кўп баҳраманд бўлсанг хам оз албатда.
“Электротехника ва мехатроника” кафедраси стажер-ўқитувчиси А. Мустафоқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати