Ўз сайёрангни тартибга кeлтириб қўй

“Сен ўз ҳаракатларинг билан яшаяпсан, жисминг билан эмас… Сен – ўзингни ҳаракатларингдасан, сендан бошқа сен йўқ. Шундай қатъий қоида бор: эрталаб уйғондингми, юз–қўлингни юв, ўзингни ва ўз сайёрангни тартибга келтириб қўй” _____ Антуан де Сент-Экзюпери. Баҳор келганлиги учун барча ерлар тозаликка бурканган, гулларга, табиатга қараб кўнглинг кўтарилади. Институтимиз боғлари ҳам шунақа табиат гўзаллигига бурканган.

Биз ҳам бунга ўз хиссамизни қўшиб тозалик ва озодалигага бефарқ бўлмасак янада чиройли бўлади. Шу муносабат билан 17 апрель куни профессор-ўқитувчиларимиз бошчилигида экология ва тозалик кунини ўтказдилар. Сайёрамиз тозалигига озроқ бўлсада ўз хиссаларини қўшдилар.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати