Ақл кўпга етказар, ҳунар – кўкка

Жорий йилнинг 16 апрель куни 3 – ТТЖ ЕРБ факультети талаба қизлари билан институт психологи М.К. Мухамедова “Ҳунар бўлса қўлингда, нон топилар йўлингда” мавзуида тадбир ўтказди. Тадбирда қўл меҳнати ва унинг психологик томонлари ҳақида сўз юритилди.

Ҳар қандай қўл меҳнати: тўқиш, тикиш, бисердан гул ясаш, кашта тикиш, заргарлик ва шу каби ҳунарлар аёл психикаси учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Бир хил ҳаракатларнинг амалга оширилиши тинчланишга,  миянинг дам олишига ёрдам беради. Ҳаракатларнинг қайтарилиши руҳиятда ижобий ўзгаришларга олиб келади. Айнан, юрак ритми мўътадиллашади, мушаклардаги босим даражаси ва асаб тизими тинчланади. Қўл иши инсонни медитация ҳолатига тушишига сабаб бўлади.

Инсон қандайдир қўл меҳнати билан шуғулланганида яратувчанлик, севиш, илҳомланиш қобилияти шаклланади. Қўл меҳнати  ижодий, ностандарт тафаккурни ривожлантиради, бадиий дидни ривожлантиради. Инсон рангларни, материалларни бир – бирига мослаштиришни ўрганади ва креативлик қобилияти ривожланади. Бундан ташқари оила бюджетига ҳам фойда келтириши ҳақида талаба қизларга тушунча берилди. Тадбирда заргарлик касби ҳақида сўз юритилди ва қизларга намуналар таклиф этилди. Барча иштирокчилар ўзлари учун зарур бўлган маълумотларни олишди. Тадбирда ЕРБ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ҳам йиғилиш иштирокчиларига қўл меҳнатининг аёллар ҳаётида тутган ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Иштирокчиларнинг барчаси заргарлик ҳунарини ўрганишга хоҳишлари борлигини билдириб ўтишди. Тадбир қизғин тарзда ўз якунига етди.

 

 

Институт психологи М.К. Мухамедова маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати