Ан-Насафий издошлари
ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейи жамоаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида 17-апрел куни математика фанидан “Ан-Насафий издошлари“ фан олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказилди. Олимпиаданинг биринчи босқичи туман ва шаҳар миқёсида ўтказилди, бунда энг иқтидорли ўқувчилар вилоят босқичида йўлланма асосида иштирок этдилар. Барча туманларда ўтказилган фан олимпиадасининг якуний босқичи ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейда бўлиб ўтди. Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш 800 да бошланди ва 1000 гача давом этди. Олимпиада тест синовлари бошланишидан аввал барча ўқувчилар ота-оналар ва ўқитувчилар бошчилигида фаоллар залига йиғилди ва ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги академик лицей директори Ё.Қ.Тошмуродов сўзга чиқиб олимпиаданинг мақсад ва вазифалари, низоми ва умумий қоидалари билан барча ўқувчиларни таништириб ўтди ва барча ўқувчилар, назоратчилар бошчилигида олимпиада учун тайёрланган махсус залга жойлаштирилди. 25 та очиқ ва 5 та ёпиқ тест саволларини ечиш учун ўқувчиларга 90 дақиқа вақт берилди ва 1010 да бошланган тест синовлари 1140да якунланди. Олимпиада ўтказолиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида ўқувчилар билан келган ота-оналар ва ўқитувчилар орасидан кўнгиллилар ажратиб олинди ва улар ҳам жараёнига жалб этилди.
Натижалар якунига кўра 1-ўринни олган Китоб тумани 5-мактаб ўқувчиси 87 балл билан Холиёров Муҳаммад Салом ўғли микротўлқинли печ ва 1-даражали диплом; 2-ўринни олган Деҳқонобод тумани 6-мактаб ўқувчиси Исломов Даврон Элбой ўғли 86 балл билан тефал термос ва 2-даражали диплом; 3-ўринни эгаллаган Китоб туманидан Рахимов Асқар Маҳмуд ўғли эса дазмол каби қимматбаҳо совғаларга ва 3-даражали диплом эга бўлишди. Қолган 10-ўрингача бўлган ўқувчилар эса Сертификат ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Фанларнинг шоҳи ҳисобланган математика фанидан ўтказилган фан олимпиадаси шундай кўтаринги кайфиятда ўз якунига етди. Бу олимпадада қатнашган ўқувчилар билмаган нарсаларини ўрганиб, билганларини эса янада мустаҳкамлаб олган бўлсалар ажаб эмас. Аслида, бизнинг олий мақсадимиз шу эди. Бизда бу каби тадбирлар эса давомли бўлади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати