Кўчма дарс машғулоти
2019 йил 15-май куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” таълим йўналишидаги 305 - 306 - гуруҳларига “Энергия тежамкорлик асослари” фанидан лаборатория кўчма дарс машғулотларини “Гидропоника маркази” ДУК корхонасида соат 10:00 дан 11:20 гача самарали ташкил этиб талабаларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда замонавий энергия тежамкор технологиялари ва унинг ишлаш принциплари билан таништирилди.
“Энергия тежамкорлик асослари” фани бўйича автоном электр станцияси замонавий энергия тежамкор технологиялари бўйича энергия тежамкор электр ускуналар билан таништирилди ва тушунчалар берилди.
Дарсларни «ЭТ ва ЭЖФ» кафедраси ассистентлари ва О.Матчонов олиб борди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов